"Barcha ezgu niyatlarimizning markazida farzandlarimizning ham jismoniy, ham ma’naviy jixatdan sog‘lom va barkamol qilib o’stirish, ularning baxtu-saodati, farovon kelajagini qurish, dunyoda xech kimdan kam bo’lmaydigan avlodni tarbiyalash orzusi turadi"

I. A. Karimov

            Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 29 августдаги ПФ-3481-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 29 августдаги 410-сон қарори билан ташкил этилган.

Жамғарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.

Жамғарма юридик шахс ҳисобланади ва хўжалик мустақиллиги асосида фаолият кўрсатади, ўз мол-мулкига, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, шу жумладан хорижий валютадаги ҳисоб рақамларига эга бўлади. Ўз номидан мулкий ва номулкий ҳуқуқларга эга бўлади, тегишли мажбуриятлар олади.

Жамғарма фаолиятида Ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар ва жамоат ташкилотлари ҳамда мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхоналар ва хўжалик жамиятларининг меҳнат жамоалари, муассасалар ва ижодий уюшмалар, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, компаниялар ва бошқа хўжалик бирлашмалари, тижорат тузилмалари, хорижий ва бошқа ташкилотлар, соғлом авлодни вояга етказишга ўз ҳиссасини қўшишни хоҳловчи юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрий асосда қатнашишлари мумкин.

Жамғарма фаолияти хайрия тусига эгадир. Унинг маблағлари, уларнинг тушиш манбаларидан қатъи назар, Жамғарманинг мақсади ва унга юкланган вазифаларга эришиш учун сарфланади.

Жамғарманинг тижорат ва савдо-воситачилик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланади.


Ҳужжатлар:

- Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида НИЗОМ

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори 03.06.2003 й.N 244

Get the Flash Player to see this player.